Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ва соҳада мавжуд камчиликлар борасида ҳоким ёрдамчилари ҳамда идора-ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов олиб борди ва давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятида таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга қарши муросасиз курашиш лозимлиги борасида гапириб ўтди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлиб, ўз фикрлаини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.