ДАРАХТЛАР ҲАМ МЕНИНГ ФАРЗАНДЛАРИМДЕК, дейди 90 билан тўқнашган Искандар ота Исмоилов


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

дейди 90 билан тўқнашган Искандар ота Исмоилов

 

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 90 билан тўқнашган Искандар ота Исмоиловнинг хонадонида бўлди ва отахон билан дилдан суҳбатлашди.

Искандар отанинг асли касби ўқитувчи бўлиб, узоқ йиллар шу соҳада фаолият юритиб, ўқувчиларга таълим-тарбия берган.

Шунингдек, отахон боғдорчиликка ҳам қизиққан. Нафақага чиққач боғдорчилик билан шуғулланган. Бугун эса отахоннинг ишини ўғли Ғулом Исмоилов “Чевар Гулчехра” номи остида олиб бормоқда.

10 гектар ер майдонида турли мевалар гилос, ўрик, олма, анор, шафтоли, олча, тут ва бошқа мевали дарахтлар мавжуд. Ерга меҳр берган ота-ўғил суҳбат давомида “Дарахтлар ҳам бизнинг жигарларимиздек”, дейиши бизни хурсанд қилди.

Кўм-кўк ўрмон мисоли боққа кирсангиз баҳри дилингиз очилиб, ўзингизни жуда енгил ва тетик ҳис қиласиз. Гўзаллик сизга кўтаринки кайфият улашади. Шунингдек, ушбу оила асаларичилик билан ҳам шуғулланади.

Асли касби филолог-педагог бўлган Искандар отанинг айтишича, боғдорчиликка қизиқиш унинг қонида бор. Кўп йиллар давомида мактабда ёшларга таълим бериб келган, Искандар ота Искандарий тахаллуси остида шеърлари ҳам қатор газета ва журналларда эълон қилинган, хушовоз хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.