ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЭЗГУ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш  мақсадида Ҳазорасп туманида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан,  яқинда Бешта қишлоғи, “Ўзбекистон” маҳалласи, “Гужумзор” кўчасида яшовчи  Шуҳрат Олланазаров «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида кредит олиб, ўз оилавий тадбиркорлигини бошлади. Яъни у “Ўзбекистон Хитой” савдо уйидан 30 минг АҚШ доллари эвазига кўрпа тикиш учун мўлжалланган ускунани келтириб ишга туширади.

Ҳозирда бу ерда 7 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, катталар ва болаларга мўлжалланган турли катталикдаги кўрпалар тикилиб ички бозорга чиқарилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда тадбиркор “Гужумзор” савдо маркази фаолиятини ҳам бошлаб юборган.

Савдо марказида турли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда  аҳолига етказилмоқда.

Бу эса маҳалла аҳли учун яратилган қулайликдир.