ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш инсон манфатларини таьминлашнинг муҳим омилидир”, деган эдилар.
Шундай экан, ҳар бир раҳбар - фуқаролар мурожаатини тинглаб, унга ечим топиш борасида фаолият олиб бориши лозим.
Жумладан, бугун 9 декабрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули ҳам шу мақсадда ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахслар бевосита туман ҳокимига мурожаат қилдилар.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда имтиёзли кредит, уй-жой олиш, моддий ёрдам, уй-жой, бандлик, тадбиркорлик, электр энергияси, газ таъминотлари ва шу каби бошқа масалаларни ташкил этди.
Шунингдек, туман ҳокими қабули давомида тушаётган мурожаатларнинг барчаси ҳам шахсий масалада бўлмай халқ ташвиши борасида келиб тушаётган мурожаатларни ҳам ташкил этади. Ички йўлларни таъмирлаш ва ичимлик суви масалалари шулар жумласидандир.
Қабул давомида туман ҳокимига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Ҳоким қабулида туман ҳоким ўринбосарлари, идора-ташкилот раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.