АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан 2020 йил апрель ойидан бошлаб синов – тажриба тариқасида Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Янгибозор ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари раҳбарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида мунтазам баҳолаб бориш амалиёти жорий этилди.

Шу асосда мазкур туманларнинг ҳоким ўринбосарлари учун алоҳида тартибда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари – баҳолаш индикаторлари белгиланди. Самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ваколатли орган сифатида белгиланди.

Бугун 12 сентябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Хоразм вилояти филиали раҳбари Хажиев Иноят Садуллаевич ва филиал ўринбосари Яқубов Улуғбек Амангелдиевичлар томонидан Ҳазорасп туманида ўтган 6 ойлик якунларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида эришилган натижалар, айрим кўрсаткичларнинг бажарилмаслик сабаблари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йил III чорак якунларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажариш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ишчи йиғилиши якунида ҳар бир ҳоким ўринбосари ўзининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва ўзининг асосий фаолиятини шу йўл хариталари асосида ташкил қилиши белгиланди.

Ўтказилган муҳокамада Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов ва туман ҳокимлигининг раҳбарларидан ташқари энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришишда бевосита иштирок этувчи туман муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.