ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 
 

Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туманимиз бўйлаб ўтказилаётган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар туман аҳлига янада кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Байрам тадбирларининг ҳайрия тадбирларига уланиб кетаётгани эса маҳаллалар бўйлаб, анаънага айланмоқда.

Жумладан, бугун 1-сектор ҳудудидаги “Юқори Шавот” маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган байрам тадбири тўрт нафар той боланинг суннат тўйларига уланди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ўктам Машарипов барчани байрам билан қутлаб, суннат тўйлари ўтказилаётган болаларга эзгу тилаклар билдирди.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан болаларнинг ҳар бирига велосипед, маҳалладаги 4 нафар оила фарзандларига мактаб формалари топширилди ва ҳомий ташкилотларга миннатдорчилик билдирилди.

Байрам тадбирига маҳалла нуронийлари, жамоатчилик фаоллари, суннат тўйи ўтказилаётган болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари таклиф этилди.

 

Байрам дастурхони атрофида ўтирган фуқаролар тинч-осуда замонамизга шукроналар айтиб, Президентимизга соғлик-омонлик тиладилар.

Албатта, тинчлик бор жойда тўйлар, байрамлар бўлади. Бугун ўтказилган байрам ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ҳамда хонандалар ва жажжи болажонлар чиқишлари уларга кўтаринки кайфият улашди.

Ушбу тадбирни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Ҳазорасп туман бўлими мудири Султанмурад Ходжамуратов, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.