12 нафар ишсиз аёллар бандлиги таъминланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тайинланган ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятларини масъулият билан ёндошган ҳолда олиб бормоқдалар.

Албатта, маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш ҳоким ёрдамчиларининг вазифасидир.

 Бугун “Боғдор” маҳалласида бўлган туман ҳокими ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Мадиримовнинг олиб бораётган фаолияти билан танишар экан, ўз уйида тикувчилик цехини очиб, 12 нафар ишсиз аёллар бандлигини таъминлаган Нураддин Эгамбердиев хонадонида бўлдилар.

Туман ҳокими фуқаро билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари борасида ўз таклифларини бердилар.

-Тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш истаги билан туман ҳокими Ўктам Машарипов қабулига борганимда менга  “Зиёлилар” маҳалласида жойлашган "Кичик саноат зонаси"да тикувчилик цехини ташкил этиш таклифини берган эдилар. Мана ҳозирда бу ерда қурилиш ишларини бошлаб юбордик ва тадбиркорлигимизни кенгайтирмоқдамиз. Бунинг учун туман ҳокимига ва кредит масаласида ёрдам бераётган ҳоким ёрдамчисига ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди  Нураддин Эгамбердиев.

  Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.