Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари”жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаҲазорасп туман ҳокимининг  ўринбосари,Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг   2022 йил 25 майдаги № 5-446-сонли ёзишмасига асосан “Аёллар дафтари”жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифини атрофличамуҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлатҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатларитуман Кенгаши

 Қ А Р О Р Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари,Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Ахмедованинг “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиштўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Аёллар дафтари жамғамраси маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари”га киритилган “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи Матякубова Ойдинга турар жой ижара хақини тўлаши учун 2 000 000 (икки миллион) маблағ ажратилсин.
  3. Туман молия бўлими (Ш.Хўжаниязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағларни ажратиш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳаражатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  4. Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни ижарага берувчи Атажанова Азиза Салаевнанинг номига очилган Микрокредитбанк (9860 1301 6432 6089) рақамли шахсий пластик картасигаўтказиб бериш топширилсин.

5 Ҳазорасп туман  ғазначилик  бўлинмвси бошлиғи(А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Исломов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

 Ҳазорасп туман ҳокими                                                   У.Машарипов