“ЖАЙХУН” ОИЛАВИЙ МТТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманидаги “Зеҳнли” маҳалласида тадбиркор Дилноза Жонибекова томонидан “Жайхун” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади. 

“Жайхун” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланди.

 

Бугун ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш муносабати билан ўтказилган  тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов, туман  прокурори Дилшод Мадиримов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг болажонлар учун рус тили ва инглиз тилларига ихтисослаштирилганлиги, шинам хоналарнинг замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги маҳалла аҳлини қувонтирди.

 “Жайхун” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бошқа ташкилотлардан алоҳида ажралиб туради. Чунки, бу ерда маҳалладаги кам таъминланган, эхтиёжманд оила фарзандларининг 15 нафари тадбиркор Дилноза Жонибекова ҳомийлигида бепул тарбияланиши йўлга қўйилган.

Албатта бундай эзгулик, савоб ишларни амалга ошириш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.