Тут уруғи экилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 
 

Ҳазорасп туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат ва уруғлардан кўчат етиштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун 1-сонли касб-ҳунар мактабида тут уруғидан кўчат етиштириш мақсадида туман ҳокими Ў.Машарипов ва агроном-олим И.Қурбанов ташаббускорлигида мактабнинг 20 сотих ер майдонига тут уруғи сепилиб, экиш ишлари бажарилди.

Келгусида ушбу уруғлар униб, тутзорга айланади. Бу эса нафақат атмосферанинг тозаланишида муҳим аҳамиятга эга шунингдек, ипак қурти учун озуқа манбаи ҳисобланади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.