РИВОЖЛАНИШ САРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида 2020 йил январь-июнь ойлари бўйича доимий аҳоли сони 193.946 нафарни ташкил қилди.
Мазкур давр мобайнида 1890 нафар туғилиш ҳамда 390 нафар ўлим ҳолатлари қайд этилди. Ўз навбатида табиий ўсиш 1500 нафарни ташкил қилди. 597 та никоҳ ва 53 та ажрим ҳолатлари қайд этилди.
Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 146,3 млрд сўмни (ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,0 фоиз)ни, халқ истеъмол товарлари ҳажми эса 40,4 млрд сўмни (ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71,2 фоиз)ни ташкил қилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича олиб қарайдиган бўлсак туманнинг вилоятдаги улуши 3,2% , халқ истеъмол товарлари эса 1,4% ни кўрсатди.
Шу даврда ҳажми 646,5 млрд сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, (ўтган йилнинг шу даврига ўсиш суръати 104,9 фоиз)ни ташкил қилиб, туманнинг асосий капиталга киритилган инвестиция хажми 111,4 млрд сўмни (ўтган йилнинг шу даврига ўсиш суръати 85,0 фоиз)ни ташкил қилди. Ҳазорасп туманида жорий йилнинг 6 ойлигида 48,9 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 92,2 фоиз)ни ташкил қилди. Чакана товар айланмаси 353,6 млрд сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 95,5 фоиз)ни ташкил этди ҳамда кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 126,9 млрд сўмни яъни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 89,8 фоиз)ни ташкил қилди.
Ташқи савдо айланмаси эса 12396,8 минг АҚШ долларини яъни (ўтган йилни шу даврига нисбатан ўсиш суръати 51,3 фоиз)ни ташкил қилган бўлиб, шундан экспорт ҳажми 7 027,1 минг АҚШ долларини (ўтган йилни шу даврига нисбатан ўсиш суръати 193,5 фоиз)ни ташкил қилди. Импорт ҳажми эса 5 369,7 минг АҚШ долларини (ўтган йилни шу даврига нисбатан ўсиш суръати 26,1 фоиз)ни ташкил қилди. Ҳазорасп тумани экспорт ҳажми бўйича вилоятнинг 8,1 % ини, импорт бўйича эса 4,4% ини ташкил килади.

М.Қаландаров,
туман статистика бўлими бошлиғи.