Китобхонлик марафони


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Китоб инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақлнинг чироғи, билим манбаидир. Китоб руҳиятимиз озуқасидир. Китоб билан дўстлашиш кишини нафақат юксалтиради, балки унга жаҳонни танитади ва эзгулик сари етаклайди.

Шу мақсадда тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида "Мактабга китоб совға қиламан" шиори остида “Китобхонлик марафони” ўтказилди.

Китобхонлик марафонида туман ҳокими Ўктам Машарипов, туман прокурори Дилшод Мадиримов, туман ИИБ ва ДСИ бошлиқлари, мактаб директорлари ҳамда ота-оналар иштирок қилдилар.

Ўтказилган марафонда 161 турдаги жами 2 миллион 785 минг сўмлик китоблар мактаб фондига совға қилинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.