"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН" ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

«Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир”, – деган эди давлатимиз раҳбари. 

 
 

Дарҳақиқат инсон қадри улуғдир. Бугун тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Бешта” маҳалласида сектор раҳбари ташаббускорлигида ташкил этилган "Инсон қадри учун" шиори остидаги тадбир ҳам худди шу мақсадда ўтказилди.

Тадбир доирасида аҳоли учун сайёр тиббий кўрик ташкил этиш билан бирга маҳаллада  Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси”, китоб марфони ва сайёр давлат хизматлари, кўргазмалар ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Ў. Машарипов, вилоят прокурорининг ўринбосари М.Бахритдинов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Қутлимуратова, Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар иштирок қилдилар.

Тадбир иштирокчилари сўзга чиқиб, инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланганини ва бу борада мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилаётгани борасида гапириб ўтдилар.

Албатта, ўтказилган ушбу тадбир ҳам маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш, тиббий кўрик ўтказиш орқали, ҳар бир фуқаро соғлигига эътиборли бўлиши лозимлиги билан бирга Меҳнат ярмакасида мавжуд иш ўринларидан ўзига муносиб, иш танлаб бандлигини таъминлашдир.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари томонидан махсус жиҳозланган хизмат машиналари воситасида аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш билан бирга ташкил этилган китоб марофони орқали фуқароларда китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш бўлди.

Китоб марафонининг ўтказилиши албатта фуқароларнинг ўзлари ва фарзандлари учун китоблар харид қилишида қулайликлар яратди.

Тадбир туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар садолари остида кўтаринки руҳда ўтди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.