ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАРМОНИГА АСОСАН КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАНИНГ ҲАР БИР АЪЗОСИГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари  карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклигини таъкидлаган эдилар.

Бунга амал қилган ҳолда Ҳазорасп туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари  биргаликда    кўпгина ҳайрли ишларга бош-қош бўлиб самарали фаолият олиб бормоқдалар.

Бугун ҳам эҳтиёжманд оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан Қурбон ҳайити муносабати ва Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль куни қабул қилинган фармойиши асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган бир миллиард олти миллион сўм пул маблағлари  эрта тонгдан Ҳазорасп тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари   бошчилигида  ҳудуддаги 1204 та оилага тарқатилди.

Бундан ташқари ҳар бир оилага 250 000 сўмлик кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари ҳам етказиб берилди.

— Мен биринчи гуруҳ ногирониман. Оиламиз эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилган. Бугун бизга Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ажратилган пул маблағини етказиб беришди. Бизга кўрсатилган мурувватдан бошимиз осмонга етди. Президентимизга минг раҳмат. Бундан ташқари зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилди. Бунинг учун туман ҳокимига ва қолаверса саховатпеша инсонларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Ал-Хоразмий маҳалласида яшовчи Роман Муротов.  

Дарҳақиқат, ўзида инсонпарварлик ва олижаноблик фазилатларини мужассамлаштирган, муборак  Қурбон ҳайити байрами арафасида кўрсатилган бу саховат тадбирлари фуқаролар қалбида ҳаётдан мамнунлик ҳиссини уйғотди. Улар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик ва осудалик тиладилар.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.