“Hazorasp Diamond” МЧЖ фойдаланишга топширилди   


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Янги йил арафасида байрам туҳфаси сифатида Ҳазорасп туманидаги “Мухомон” маҳалласида “Hazorasp Diamond” МЧЖ  корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Унда туман ҳокими Ў. Машарипов, вилоят ҳокими ўринбосари С. Салаевлар иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

“Hazorasp Diamond” МЧЖ  2017 йилда 10 нафар ишчи билан ўз фаолиятини бошлаган бўлса, бугун янги иш ўринлари яратилиб, 100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Лойиҳа қиймати 8,5 миллиард сўмни ташкил этиб, йиллик қуввати 95 минг дона тайёр саноат маҳсулотини ишлаб чиқаради.

 

Корхонанинг очилиш маросимида АОКА вилоят бошқармаси раҳбари Д. Бекчанова, сектор раҳбарлари, нуронийлар, вилоятдаги барча туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

 

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.