Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридаги 11 та ҳамда Тупроққалъа ҳудудидаги 4 та  маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги қонунига мувофиқ Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридаги А.Ибрагимов, "Муҳаббат", "Навбаҳор", "Ёшлик", "Шарлауқ", Охунбобоев, "Обод", "Саяпир", "Шехлар", "Пастом", "Саидлар" ҳамда Тупроққалъа масканидаги "Саримой", "Нукус маскани", "Ҳазорасп", "Тупроққалъа маскани" маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномаларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ

 

1. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридаги А.Ибрагимов, "Муҳаббат", "Навбаҳор", "Ёшлик", "Шарлауқ", Охунбобоев, "Обод", "Саяпир", "Шехлар", "Пастом", "Саидлар" ҳамда Тупроққалъа масканидаги "Саримой", "Нукус маскани", "Ҳазорасп", "Тупроққалъа маскани" маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари инобатга олинсин.

2. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳридаги 11 та ҳамда Тупроққалъа ҳудудидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказишга розилик берилсин.

3. Мазкур Кенгаши қарори тасдиқи Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашидан сўралсин.

4. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги қонунига мувофиқ мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларини янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилигини олиш мақсадида вилоят ҳокимлигига таклиф киритилсин.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси К.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, сессияси раиси                        Ш.Кучкаров

 Ҳазорасп шаҳарчаси

16 март 2020 йил

  ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

скачать dle 10.4фильмы бесплатно

  • ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ
  • Ҳазорасп тумани ҲОКИМИ Қ А Р О Р И
  • ЎКТАМ МАШАРИПОВ РУСТАМОВИЧ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ЛАВОЗИМИГА ТАСДИҚЛАНДИ
  • ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
  • Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида