Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

ТУМАНДАГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 

   "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда) "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2013й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлари Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003й, 1-2 сон, 17-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг  2018 йил 11 январдаги "Рўйхатдан ўтказиш Давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автотранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтихонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303-2) буйруғига асосан, туманда транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М  А Н :

1. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (З.Эшчанов)га, зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда "техник кўрик” деб юритилади) ўтказилишини таъминлансинлар:

а) Туманда юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан  10 июнгача;

б) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 30 июнгача ва 1 сентябрдан 31 октябргача);

в) жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин.

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилсин, мазкур банднинг "б” кичик бандида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1 илова мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-3 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг  2018 йил 11 январдаги "Рўйхатдан ўтказиш Давлат рақами белгиларини ва қатъий хисобдаги бланкаларни беришда, автотранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан:

а) Юридик шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида;

-автобус (микроавтобус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

-енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

-мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

б) жисмоний шахсларга тегишли юк ва махсус автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

-автобус (микроавтобус) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

-енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

-мототранспорт воситалари ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилсин.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

 4. Транспорт восиларини техник кўрикга жалб қилишда туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига, туман мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ИИБ ходимлари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатилиши тавсия қилинсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 28 февралдаги №1485к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2020 йил 10 ноябргача ёзма ахборат бериш вазифаси топширилсин.

7. Мазкур қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган "Хазораспнома” газетасида эълон қилинсин.

8. Туман ҳокимлигинг матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова); мазкур қарорни туман ҳокимлигининг "hazorasphokimyat.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин.

 

 17   февраль  2020  йил                                                                

  №  249қ

 

Туман ҳокими в/б:     М.ЭРНАЗАРОВ

 

 

 

 

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно

  • ФУҚАРОЛИК МАСАЛАЛАРИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ
  • ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
  • ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
  • Сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида ўтказилди
  • Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида