Hazorasp tumani hokimligi

rasmiy veb sayti

Сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

Сайёр қабул очиқ мулоқот тарзида ўтказилди

 

Давлат тест маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан вилоятдаги умумтаълим мактабларида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Бу борада ҳудудий бўлим томонидан Ҳазорасп туманидаги 1-сонли мактабда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда, Давлат тест маркази Хоразм вилояти бўлими бошлиғи Б.Якубов,   Ҳазорасп тумани адлия бўлими бошлиғи Ш.Якубовлар иштирок этдилар. Очиқ мулоқот тарзидаги сайёр қабул мактабнинг фаоллар залида ўтказилди.

Сайёр қабулда Давлат тест маркази Хоразм вилояти бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори бўйича маълумотлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 3 апрелдаги "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тартиби тўғрисида”ги қарорлари ва бошқа тест синовлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Давлат тест маркази томонидан амалга оширилаётган ислоҳатлар, Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси,  улар сони ҳамда баҳолаш мезонлари, умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчи ўқувчилар ўртасида репетицион-диагностик тест жараёнларини ўтказиш тартиби, e-Sinov тизими орқали Тelegram messenjeriда @dtmxizmatbot  telegram boti ишга туширилганлиги  Давлат тест маркази ва "DAVR PRESS” нашриёти ҳамкорлигида "Test topshiriqlari to’plami-2019” китобларининг сотувга чиқарилганлиги тўғрисида  иштирокчиларга тушунчалар бердилар.

 




скачать dle 10.4фильмы бесплатно

  • “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида спорт мусобақалар ўтказилди
  • ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ УЛУҒЛАНДИ
  • ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
  • “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА “ОЧИК ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ
  • Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида